Япониянинг Осака шаҳрида Boeing-777 йўловчи самолёти қанотидан узилиб тушган қоплама бўлаги автомобиль устига тушди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
KLM авиакомпанияси рейси билан боғлиқ ҳодиса 23 сентябрь, шанба куни ҳаво кемасининг Кансай халқаро аэропортидан парвозидан сўнг кўп ўтмай содир бўлди. 4 килограммдан ортиқ вазнга эга бўлак 2000 метр баландликдан қулаб тушди.
Бортида 300 нафардан ортиқ йўловчи бўлган Boeing-777 ўша куннинг ўзида Амстердам аэропортида эсон-омон қўнди.
Қоплама бўлаги автомобиль томини шикастлади ва орқа ойнани синдирди. Бунинг оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Авиакомпания ҳодиса тафсилотларини ўрганишга киришди.
Изоҳ (0)