Ироқ курдларининг ҳарбийлашган қўшилмалари — «Пешмерга» отрядлари жангчиси Бағдоддан шимолда қуролли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, номаълум қуролли шахслар Туз-Хурмату шаҳарчасида унга ҳужум уюштирди. Ушбу шаҳар жойлашган Салоҳиддин вилоятида асосан араблар ва туркманлар яшайди.
Илгарироқ курдларнинг «Пешмерга» ва шиаларнинг «Ҳашд аш-Шаъбий» қуролли отрядлари ўртасида тўқнашувлар келиб чиққани маълум қилинган эди. Кейинчалик шимолий минтақалардаги шиа кўнгиллилари расмий вакили Али ал-Ҳусайний бу маълумотни инкор қилди.
«Пешмерга» жангчисига ҳужум уюштирилган куни — 25 сентябрда Ироқ Курдистонининг мустақил давлатга айланиши юзасидан референдум ўтказилмоқда. Шу боис ушбу ҳужум этник адоват негизида амалга оширилгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)