Мексикада 19 сентябрда юз берган зилзила қурбонлари сони 305 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат фуқаро мудофааси миллий координатори Луис Фелипе Пуэнте маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Олдинроқ табиий офат оқибатида 293 киши ўлгани билдирилганди.
«Жами 305 киши ҳалок бўлди: Мехико шаҳрида 167, Морелос штатида 73, Пуэблада 45, Мехико штатида 13, Геррерода 6 ва Оахакада 1 киши», — дея ёзув қолдирди Луис Фелипе Пуэнте Twitter’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Оахака штатида 6,2 магнитудали янги зилзила рўй берди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмади.
Изоҳ (0)