Саудия Арабистони таълим вазирлиги мактаб дарсликларидан бирида қирол Файсал «Юлдузлар жанги» персонажи Йода билан бирга акс этган сурат борлиги учун узр сўради, деб ёзади «Газета.ru».
Муассасадагилар қўшимча қилишича, ўқув дарслигини яратишда йўл қўйилган «тасодифий хатолик»ни текширишмоқда.
Суратда Йода Саудиянинг учинчи қироли 1945 йилда БМТ Уставини имзолаётган пайтда унинг ёнида турибди.
Расмни саудиялик рассом Шавииш яратган, аммо у ўзининг асари қандай қилиб дарсликка тушиб қолганини билмаслигини айтди.
Шу билан бирга, Шавииш тасвир қиролга нисбатан салбий муносабатни англатмаслигини таъкидлади. У китобни чоп этишдан аввал расмни текшириш керак бўлганини қайд этди.
Изоҳ (0)