АҚШ армияси америкалик ҳарбийлар учун ўқув қўлланмасини тақдим этди, унда гибрид урушларда россиялик ҳарбийларга қарши туриш услублари ҳақида айтилади, деб ёзади «Коммерсантъ».
Китобда қурол-яроғлар суратлари чоп этилган бўлиб, уларни, муаллифлар фикрича, Россия замонавий низоларда қўллаши мумкин. Россия ҳарбийлари хатти-ҳаракатлари таҳлилига асос қилиб Қримдаги ва Украина жануби-шарқидаги вазият олинган. Муаллифлар Россия махсус кучлари бўлинмалари ушбу операцияларда яширинча қатнашганини далил қилиб кўрсатмоқда.
Дарслик муаллифлари таъкидлашича, Россиянинг замонавий ҳарбий стратегияси маҳаллий айирмачилик гуруҳлари кўмагида режимларни алмаштиришга қаратилган.
Қўлланмада, шунингдек, Россия ҳарбийларининг заиф жиҳатлари ҳам тавсифлаб берилган. «Аскарларда мотивация етишмаслиги бор… Тактик етакчилик расмий, логистика кучсиз, авиация ва артиллерия кўмаги кучли бўлиши мумкин, аммо аниқ эмас», — дейилади китобда.
Изоҳ (0)