АҚШнинг B-1B Lancer бомбардимончи самолётлари F-15 Eagle қирувчилари ҳамроҳлигида Шимолий Корея чегарасини айланиб ўтди. Бу ҳақда 23 сентябрь куни Пентагон маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Бомбардимончилар Япон денгизи устида, КХДР қирғоғи бўйлаб парвоз қилди.
АҚШ мудофаа вазирлигига кўра, XXI асрда мамлакат самолётлари илк бор номилитар зонадан шу даражада узоқ шимолда вазифаларни бажарди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур парвозларнинг эртасига Шимолий Кореянинг DPRK Today мамлакат ракеталари АҚШнинг B-1B ва F-15 самолётлари, шунингдек, USS Carl Vinson авиаташувчисини «яксон қилгани» акс этган видеоколлажни эълон қилди.
Изоҳ (0)