Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Канаданинг марказий провинцияларидан бирида Lotto Max миллий лотереяси чиптасини сотиб олган киши 60 миллион канада доллари (49 миллион АҚШ доллари) ютиб олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, ютуқли чиптани Манитоба, Саскачеван ёки Альберта провинцияси аҳолиси вакилларидан бири сотиб олган бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, яна 15 нафар иштирокчининг ҳар бири 1 миллион доллар канада доллари (810 минг АҚШ доллари) миқдорида ютуққа эга бўлган.

Бу чипталар Квебек, Манитоба, Саскачеван ва Альберта провинцияларида сотилган. Лотерея қоидаларига кўра, ютуқни олиш учун ташкилотчиларга ютуқли чиптани тақдим этиш керак.

Изоҳ
Асосий янгиликлар