Грин округи полицияси (Теннесси штати, АҚШ) аҳолидан «гараж эшиги ёнида қонга беланиб ётган номаълум шахс» бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилмасликни сўради, деб хабар берди TJournal.
Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг аниқлашича, «жасад» — Хэллоуин байрами учун уй эгаси Жозеф Ловергив томонидан ўрнатилган ичига сомон тўлдирилган қўғирчоқ. Уй эгасининг таъкидлашича, одамлар 911 га қўнғироқ қилишлари мумкинлиги ҳақида ўйламаган. Жозеф одамлар «унинг ҳазилини тўғри тушуниб, хафа бўлмасликларига» умид қилмоқда.
Полициячилар манекенни текшириб кўришгач, Facebook’да Чаки-Пайк кўчасидаги ўлган инсоннинг жасади бўйича 911 га қўнғироқ қилинмасин, мавзусида пост қолдиришган.
Изоҳ (0)