Сурия ҳукумати Хитойга мамлакатни урушдан кейинги тиклаш ишларидаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдиради. Бу ҳақда Сурия ташқи ишлар вазири Волид Маллим хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашуви чоғида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Сурия Хитойни узоқ вақт давомида мамлакатдаги инқироз борасида тутган адолатли ёндошуви учун миннатдорлик билдиради. Тинчлик ва барқарорликни тиклаш, гуманитар вазиятни яхшилашда тутган ўрнини юксак қадрлайди. Суриянинг урушдан кейинги тиклаш ишларида фаол иштирокини олқишлайди», —деди Волид Маллим.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Сурия ҳукумати ва мамлакат ичидаги турли гуруҳлар вазиятни сиёсий изга солишни тезлаштириши, мамлакатда барқарорликни тиклашда силжишга эришишига умид билдирди.
Изоҳ (0)