Ироқ Курдистонининг ҳудудий ҳукумати мустақиллик ҳақидаги референдум бошқа кунга кўчирилгани ҳақидаги хабарларни рад этди, деб ёзади «Газета.ru» «Синьхуа»га таяниб.
«Курд партиялари АҚШ ва БМТ ташаббусини қабул қилиб, референдумни қолдиргани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», — дейишди ҳукуматдагилар.
Аввалроқ Iraqiya телеканали курд партиялари гўёки референдумни бошқа кунга кўчиришга қарор қилганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)