Россия фуқаролари АҚШнинг Украинадаги элчихонасидан Америка визаларини олиши мумкин. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Россияда истиқомат қилаётган, бироқ АҚШ визаси учун ўз вақтида мурожаат этолмаётган шахслар буни Киевда амалга ошириши мумкин», — дейилади элчихона хабарида.
Матбуот хизматига кўра, виза олиш истагидагилар бунинг учун Украина резиденти бўлиш шарт эмас. Бироқ талабнома бераётган ва виза олаётганда Украинада бўлиш зарур. Почта орқали талабномалар қабул қилинмайди.
Изоҳ (0)