Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби полицияси 19 сентябрь, сешанба куни 26 та заргарлик дўконлари пештахталаридаги 27 килограмм қалбаки олтинни мусодара қилди, деб ёзади UAE Inside.
Полиция маълум қилишича, фирибгарликда айбланган 26 та заргарлик салони ва 11 та савдо нуқтаси бир кишига тегишли бўлиб чиққан.
Заргарлик дўконлари олтинни махфий жавонларда сақлаган. Бундан ташқари, улар машур халқаро брендлар белгилари остида қалбаки маҳсулотларни сотган, деди полициядагилар.
Изоҳ (0)