Владимир Путиннинг Россия президенти лавозимидаги фаолиятини фуқароларнинг 83 фоизи ёқламоқда. Бу кўрсаткич жорий йил июль ойидан бери ўзгармади, дея хабар беради «Газета.ru».
Бош вазир Дмитрий Медведевнинг ишидан респондентларнинг 48 фоизи қониқиш билдирди.
У бошқараётган ҳукумат фаолиятини «Левада-центр» ўтказган сўров иштирокчиларининг 52 фоизи маъқуллади.
Давлат думаси ишини респондентларнинг 45 фоизи ижобий баҳолади.
Изоҳ (0)