Буюк Британия Ҳарбий-ҳаво кучларининг «Тайфун» самолётлари Шимолий денгиз устида Россия Ҳарбий-космик кучларининг самолётларини тутиш учун ҳавога кўтарилди. Ҳодиса 20 сентябрь куни эрталаб юз берган. Бу ҳақда The Daily Mail газетаси хабар бермоқда.
Ҳарбийларнинг сўзларига кўра, радарлар Буюк Британия ҳаво бўшлиғи яқинида нишонларни пайқагач, қирувчи самолётлар Шотландиядаги Лоссимут авиабазасидан ҳавога кўтарилган. Бироқ россиялик учувчилар йўналишни ўзгартирган ва тутиш операцияси амалга ошмай қолган.
Изоҳ (0)