Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан Қорақалпоғистоннинг энг чекка ҳудудлари бўлган Кегейли, Мўйноқ, Қонликўлда яшайдиган ва узоқ масофадан мактабга қатнайдиган 50 нафар ўқувчиларга велосипед совға қилди. Бу ҳақда иттифоқ расмий сайти хабар бермоқда.
Айни кунларда «Ёшлар тарғибот» поезди аъзолари бутун Қорақалпоғистон бўйлаб турли йўналишларда, қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. Жумладан, ижтимоий ҳимоя масаласида ҳам қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)