Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бугун, 21 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Шайхонтоҳур туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Telegraf.uz» хабар берди.
Айни дамда Бош вазир туманда жойлашган Сузук-Ота масжидида бўлиб турибди.
Шунингдек, бугун «Ҳувайдо» ва «Ибн Сино» даҳаларига бориб, у ерларда олиб борилаётган ободонлаштириш ҳамда қурилиш ишлари, шу билан бирга «Ибн Сино» мавзесида қурилиши бошланган йирик кўнгилочар дам олиш маскани ва «Шодлик» маҳалласининг янги биноси билан яқиндан танишади.
Изоҳ (0)