«Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида ташкил этилган «Ёшлар поезди» акцияси тарғиботчилар гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Туман ҳоким Осербай Казакбаев академик лицейда тарғиботчиларни кутиб олди ва уларни Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибрайим Юсупов музейи билан таништирди.
Лицей залида ташкиллаштирилган учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олиш билан биргаликда, таклифларни ҳам билдириб ўтди.
Жумладан, туман ёшлари ўз туманларида музей, қўғирчоқ театри ташкиллаштиришни, мазкур академик лицейда ётоқхона қуришни таклиф этди. Ушбу таклифлар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ёзиб олинди.
Изоҳ (0)