Жанубий Кореядаги Kоrеа Aerospace Industries (KAI) авиақурилиш компанияси вице-президенти Ким Ин Сик Кёнсан-Намдо провинциясидаги Сачхон шаҳрида жойлашган ўз уйида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Дастлабки суд-тиббий экспертизаси хулосаларига кўра, тадбиркор ўз жонига қасд қилган.
KAI’нинг халқаро бўлинмасини бошқарадиган вице-президентнинг ўлими компанияда олиб борилаётган йирик коррупцияга оид текширувлар ортидан юз берди.
Компаниянинг собиқ раҳбари ходимларни ноқонуний равишда ишга олиш ва ҳисоб-китоблардаги ноқонунийлик бўйича ҳибсга олинган эди.
Изоҳ (0)