Сўнгги маълумотларга кўра, Мексикада содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 230 кишига етган. Бу ҳақда мамлакат миллий қидирув-қутқарув хизмати раҳбари Луис Фелипе Пуэнте маълум қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Унинг сўзларига кўра, Мексика пойтахти — Мехикода ҳалок бўлган 100 кишини ташкил этмоқда.
«Мехиконинг ўзида ҳалок бўлганлар 100 кишига етган. Умумий ҳисобда 230 киши ҳалок бўлган», — деб ёзади Фелипе Пуэнте Twitter’га.
Аввалроқ, Мексикадаги зилзила қурбонлари сони 226 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)