Қозоғистон Инвестициялар ва тараққиёт вазири Женис Касимбек машинасозлик соҳаси тараққиётида сўнгги саккиз ойда эришилган натижалар ҳақида гапирди, деб ёзади «Казинформ».
«Саккиз ой якунларига кўра биз аввалги йилларнинг барчасидагидан кўпроқ автомобилсозлик маҳсулотларини экспорт қилди. Асосан, бу Беларусь, Тожикистон, Россия, Хитой бозорлари», — деди у.
Автомобилсозлик секторининг умумий қиймати 90 миллиард тенгедан ошди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб тўрт марта ортиқ демакдир.
Умуман олганда, бу вақт ичида машинасозлик соҳасидаги ишлаб чиқариш ҳажми 550 миллиард тенгедан зиёдни ташкил этди, ишлаб чиқаришда ўсиш қарийб 6 фоизга тенг бўлди.
Изоҳ (0)