Германияда йил давомида 12 ёки 13 терактнинг олди олинди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Томас де Мезьер Bild газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
Вазир мамлакатда хавфсизлик борасидаги вазият мураккаблигича қолаётгани, шу сабаб турли махсус хизматлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини билдирди.
«Ҳар куни, ҳар ҳафта терактлар ҳақида янги огоҳлантиришлар пайдо бўлмоқда, уларни жиддий баҳолаб бориш лозим», — деди Томас де Мезьер.
Олдинроқ Берлин полицияси 24 сентябрь — бундестагга сайловлар куни хавфсизлик чоралари кучайтирилишини маълум қилди.
Изоҳ (0)