Мексикада юз берган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 226 нафарга етди. Бу ҳақда Мексика миллий авариявий-қутқарув хизмати бошлиғи Луис Фелипе Пуэнтега асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Ҳозирги вақтга қадар 226 кишининг ҳалок бўлгани маълум бўлди», — деб ёзади Луис Фелипе Пуэнте.Қайд этилишича, 117 киши Мехикода, яна 55 киши қўшни Морелос штатида ҳалок бўлган.Аввалроқ, зилзила оқибатида 140 кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)