Терговчилар Санкт-Петербургда ёнғин туфайли кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан ўзини икки боласи билан ташлаган 36 ёшли аёл билан боғлиқ ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг шаҳар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
«Улар касалхонага етказилди, бу ерда аёл орадан бироз вақт ўтиб, олинган тан жароҳатлари оқибатида вафот этди. Марҳуманинг 2001 ва 2003 йилларда туғилган болалари оғир ҳолатда, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга квартирада ўрнатилган саунадаги алангаланиш сабаб бўлди.
Маъмурий ёки жиноий иш қўзғаш ҳақидаги қарор терговгача бўлган текширув натижаларидан келиб чиқиб қабул қилинади.
Изоҳ (0)