Британия полицияси Лондон метросидаги терактга алоқадорликда гумон қилинаётган учинчи шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Скотланд-Ярд маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Учинчи ҳибс амалга оширилди. Гумонланувчи 19 сентябрь, сешанба куни Уэльсда, Ньюпорт шаҳрида қўлга олинди. У 25 ёшда. Ҳибс терроризм ҳақидаги қонуннинг 41-моддасига асосан амалга оширилди», — таъкидлади полиция вакили.
Хусусий уйда амалга оширилган қўлга олишда Скотланд-Ярд аксилтеррор бўлинмаси вакиллари вакиллари иштирок этди. Гумонланувчи истиқомат қилган жойда тинтув ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)