Британия асосан мусулмон-рохинжалар истиқомат қиладиган Ракхайн штатида авж олган зўравонликлар туфайли Мьянма ҳарбийларини шуғуллантириш дастурини тўхтатди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Британия ҳукумати вакили мазкур қарор мамлакатда ҳукм сураётган зўравонлик, гуманитар инқироз ва инсон ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш зарурати сабабли қабул қилинганини билдирди.
«Биз Мьянма ҳарбийларига тақдим этиладиган ўқув курсларини мавжуд вазиятни ўнглашнинг мақбул ечимлари топилмагунча тўхтатишга қарор қилдик», —дейилади ҳукумат баёнотида.
Изоҳ (0)