Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара курдларга қарши эмаслигини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз курдларга эмас, террорчи ташкилотга қаршимиз. Курдлар — бизнинг дўстларимиз», — таъкидлади Эрдўғон PBS NewsHour учун берган интервьюсида.
Шунингдек, Туркия президенти мамлакатнинг Европа Иттифоқига кириши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
«Евроиттифоқ расмийлари аниқ тўхтамга келиши лозим — улар бизни қабул қиладими ёки йўқми? Биз барчасига тайёрмиз», — деди Туркия президенти.
Изоҳ (0)