Россияликларнинг ҳар бешинчиси (18 фоиз) президентлик сайловларида социологлар томонидан тўқиб чиқарилган ва гўё Владимир Путин «қўллаётган» номзод Андрей Смирнов учун овоз беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда «Левада-центр» томонидан августда ўтказилган тажриба натижаларига таяниб, «Ведомости» хабар берди.
Сўровда қатнашганларнинг 15 фоизи номзод ҳақида ҳеч нарса билмаса ҳам уни қўллаб-қувватлашга тайёр эди.
Респондентларнинг 11 фоизи Семёновга Путин томонидан «ишонч билдирилгани»дан хабардор эканлигига ишонтирди. Фуқароларнинг учдан икки қисми номаълум номзод учун овоз бермасликларини маълум қилди.
«Ҳақиқий» сўров эса августда Путин учун барча сўралганларнинг 48, 2018 йилги президентлик сайловларида иштирок ниятида бўлганларнинг 60 фоизи овоз беришга тайёрлигини кўрсатди.
Изоҳ (0)