Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича U-19 ва U-22 Осиё чемпионатида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.

Икки ёш тоифасини ўз ичига олган мусобақа якунларига кўра, ўзбекистонлик боксчилар жами 15 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди. Шулардан 18 таси U-22 терма жамоаси аъзолари номига ёзилса (8 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза), қолган 13 та медал эса 19 ёшгача бўлган боксчилар томонидан қўлга киритилган (7 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза).
Мусобақада Қозоғистон 7 та олтин, 9 та кумуш ва 6 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллаган. Хитой эса 6 та олтин, 1 та кумуш ва 8 та бронза медали билан кучли учликка якун ясаган.
Медаллар жамғариш бўйича терма жамоалар рўйхати:
- Ўзбекистон — 15-9-7
- Қозоғистон — 7-9-6
- Хитой — 6-1-8
- Ҳиндистон — 4-11-12
- Таиланд — 4-1-3
- Япония — 2-0-3
- Эрон — 1-1-4
- Филиппин — 0-2-2
- Тайван — 0-2-3
- Монголия — 0-1-3
- Ветнам — 0-1-6
- БАА — 0-1-0
- Жанубий Корея — 0-0-10
- Қирғизистон — 0-0-2
- Индонезия — 0-0-1
- Қатар — 0-0-1
- Бутан — 0-0-1
- Гонконг — 0-0-1
- Непал — 0-0-1
- Малайзия — 0-0-1


Маълумот учун, ушбу ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати тарихда илк бор World Boxing ташкилоти томонидан ўтказилди.
Изоҳ (0)