Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Икром Назаров 15 февраль куни дипломатик миссиясини якунлайди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда.
Элчи миссияси давомидаги ҳамкорлик, қўллаб-қувватлаш миннатдорлик изҳор этиб, икки давлат ўртасидаги самимий ва дўстона муносабатлар бундан кейин янада ривожланишига ишонч билдирди.
Икром Назаров ушбу лавозимга 2016 йил январь ойида тайинланганди.
Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шоқосим Шоисломов ҳам дипломатик миссияси якунлагани муносабати билан ушбу давлат ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов билан учрашди. С. Аслов элчига узоқ вақт давом этган профессионал фаолияти учун миннатдорлик билдирди.
Маълумот учун, Шоқосим Шоисломов 2004 йилдан буён Ўзбекистоннинг Тожикистондаги дипломатик ваколатхонасига раҳбарлик қилиб келаётганди.
Изоҳ (0)