18 сентябрь, душанба куни Люксембургда Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Люксембург Герцоглиги ўртасида 1997 йил 2 июлда Люксембург шаҳрида имзоланган, иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Баённома Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ҳамда Люксембург Молия вазири Пьер Граминья томонидан имзоланди.
«Баённома билан Конвенцияга солиқлар шаффофлигининг халқаро стандартларига жавоб берадиган янги тартиблар киритилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)