Тошкент шаҳар Сергели туман суди томонидан Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейда сайёр суд мажлиси ташкил этилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар бермоқда.
Мажлисда алимент пулини тўлашдан бош тортган Муҳиддин Сайдуллаев иши кўриб чиқилди.
Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Сайдуллаев вояга етмаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсни боқиш ва тарбиялаш учун зарур алимент пулидан бўйин товлаб, уни жами уч ойдан буён тўламай келган.
Суд мажлисида давлат айбловчиси суддан Сайдуллаев жабрланувчига етказилган моддий зарарни қопланмагани ва жабрланувчининг даъвоси борлигини инобатга олиб, унга нисбатан қўлланилган кафилликни қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштиришни сўради.
Суд ушбу илтимосномани атрофлича муҳокама қилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида ҳукм чиқарди.
Изоҳ (0)