Олмаота вилоятида йўлтанламас туя билан тўқнашиб кетиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Kazakhstan Today.
Йўл-транспорт ҳодисаси19 сентябрга ўтар кечаси Панфилов туманидан ўтувчи Ғарбий Европа — Ғарбий Хитой автомобиль йўли участкасида содир бўлган.
43 ёшли олмаоталик аёл томонидан бошқариб кетилаётган Range Rover автомобили Айдарли қишлоғи яқинида туя билан тўқнашиб ағдарилиб кетган. Ҳайдовчи аёл ҳамда автомобилдаги уч нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир кишининг жони кейинроқ шифохонада узилган.
Нохуш ҳодиса оқибатида туя ҳам ҳалок бўлган, унинг эгаси ким эканлиги ҳозирча маълум эмас.
Полициянинг аниқлик киритишича, трассанинг ушбу участкасидаги таъмирлаш ишлари ҳали тугамаганлиги сабаб бу ерда автотранспортларнинг ҳаракати тақиқланган.
Изоҳ (0)