Швейцария прокурорлари номаълум шахс нима сабабдан ўн минглаб еврони UBS Group AG молиявий холдингининг Женевадаги бўлинмасида унитазга оқизиб юборганини аниқлаштиришга интилмоқда, деб ёзади Bloomberg.
500 евролик купюралар дастлаб банк базаси ёнидаги ҳожатхонадан топилганди. Бир неча кун ўтгач, купюралар яқин орада жойлашган учта ресторан ҳожатхоналарига тиқилиб қолди. Нашр таъкидлашича, қувурларни тозалатиш учун муассаса сантехникларга минглаб франк сарфлаган.
Полиция купюраларнинг кўпчилиги қайчи билан кесилганига эътибор қаратди.
«Швейцарияда пулларни йўқ қилиш жиноят ҳисобланмаса-да, биз текширув бошладик, чунки бу воқеа ортида нимадир бўлиши керак», — деди Женева прокуратураси вакили Генри Dellа Каса.
Изоҳ (0)