Пуэрто-Рикода дунёда катталиги бўйича иккинчи ўринда турадиган машҳур «Аресибо» радиотелескопи раҳбарияти «Мария» довули яқинлашиб келаётгани туфайли, унинг ишини тўхтатишга қарор қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«‘Мария’ довули хавфи туфайли, ‘Аресибо’ обсерваторияси тайёргарлик жараёнларини бошлади, — дейилади ташкилот Twitter’ида. — Ҳам телескопнинг, ҳам тадқиқот ускунасининг ҳимояси ёқилади».
Телескоп орқали кузатишлар 21 сентябргача тўхтатилади. Бундан ташқари, 27 сентябргача телескопга ташриф буюриш маркази ёпиқ бўлади.
Синоптиклар маълумотларига кўра, «Мария» довули шамоллари Пуэрто-Рикога 19 сентябрь, сешанба куни эрталаб етиб бориши мумкин.
Изоҳ (0)