Литва ташқи ишлар вазири мамлакатдаги Россия элчиси Александр Удальцовни чақиртирди ҳамда унга мамлакат ҳаво ҳудудининг бузилгани юзасидан норозилик нотасини топширди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Айтилишича, 16 сентябрь куни Россиянинг икки Ил-76 ҳарбий самолёти Калининград вилоятига кетиш чоғида икки дақиқа давомида Литва ҳаво ҳудудида рухсатсиз бўлган.
Литва ушбу қонунбузарликни тушунтиришни ҳамда бу каби воқеалар келажакда такрорланмаслиги учун барча чораларни кўришни талаб қилди.
Изоҳ (0)