My Day нашрининг Facebook саҳифасига жойланган, ўзбекистонлик Сабина Мустаева Польшада «Голос» телелойиҳаси иштирокчисига айланганлиги ҳақидаги постга турли фикрлар билдирилди, деб ёзади нашр.
Кўпчилик Сабинанинг ижро маҳоратига қойил қолиб, келгусида унга ютуқлар тилаб қолган бўлса, қарама-қарши фикр билдирганлар ҳам бўлди. Чунончи, фойдаланувчилардан бири лойиҳалар ва танловларда бировларнинг қўшиқларини куйлаш ўрнига, ўз репертуарини яратиб, ҳақиқий қўшиқчи бўлиш вақти келганини таъкидлади. «Лойиҳаларда қатнашиб, пул ишлаб топиш ҳам ёмон эмас, аммо мусиқий таълимга эътибор қаратса, яхшироқ бўларди», — деб ёзди у.
Шу пайтда суҳбатга Сабина Мустаеванинг онаси қўшилиб, аввало, лойиҳаларда пул ишлаб топилмаслигини, бундан ташқари, сифатли материал яратадиган муаллифларни топиш жуда қийинлигини қайд этди. «Айни пайтда биз Варшавада яшаяпмиз, шу туфайли Сабинани Европада ҳам танишлари учун қатнашишга қарор қилдик. Бундай лойиҳалардан артист оладиган тажриба жуда катта», — деб ёзди у.
Изоҳ (0)