Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистонга уюштирган давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан «Ўзбекистон — Қозоғистон: ҳамкорликнинг янги босқичи» кўргазмасига келди ва у ерда Қозоғистон ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари билан танишди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти сайти хабар берди.

ЎзАда қайд этилишича, икки давлат ишбилармонлари учун ўзига хос майдонга айланган «Ўзэкспомарказ»даги ушбу кўргазмадан автомобилсозлик, нефть-газ, электротехника, юқори технологиялар ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган компаниялар маҳсулотлари, шунингдек, олий ўқув юртлари, илмий-ишлаб чиқариш марказларининг инновацион лойиҳа ва ишланмалари ўрин олган.

Президентлар экспозиция билан танишар экан, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришда бундай кўргазмалар муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди. Икки мамлакат иқтисодиёт тармоқлари ўртасида ҳамкорлик муносабатларининг кенгайтирилиши ишлаб чиқариш жараёни такомиллашишига ва маҳсулотларнинг янада оммавийлашишига хизмат қилишини таъкидлади.

Кўргазманинг асосий мақсади — икки мамлакат компаниялари ўртасида барқарор алоқаларни йўлга қўйиш ва янги қўшма савдо-иқтисодий ва сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашишдан иборат.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди