Венесуэла бош прокурори Тарек Вильям Сааб мамлакатда бошланган аксилкоррупциявий текширувлар туфайли унга таҳдид қилинганини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Телевизион дастурлардан бирининг эфиридан чиққанимдан сўнг менга қўнғироқ бўлди. ‘Фажа атрофидаги текширувларни давом эттираверсанг итдек ўлиб кетасан’, дея бироз қўполлик қилишди. Улар кимга қўнғироқ қилганини билмайдиган кўринади», — деди прокурор.
Прокурорга кўра, мамлакатдаги йирик Фажа нефть конидаги қазиш ишларига 2010—2017 йилларда 41 мингдан ортиқ шартнома имзоланган. Улардан 10 тасида 200 миллион долларга тенг ўмариш ҳолатлари аниқланди.
Изоҳ (0)