Ўтган йили АҚШ президентлигига бўлиб ўтган сайловларда мағлубиятга учраган Ҳиллари Клинтон CNN телеканалига берган интервьюсида ҳал қилувчи вазиятда сайловчиларнинг эмас, балки сайловчилар коллегияси овози инобатга олинадиган АҚШ тизимини бекор қилишни таклиф этди, деб хабар берди «MK.ru».
2016 йилда сайловчиларнинг аксарияти Клинтонга овоз берди, бироқ Трамп ғалаба қозонди.
«Мен бу ҳақида 2000 йилдаёқ айтган эдим», — деди Клинтон худди шунақа вазият кичик Жорж Бушнинг демократ Альберт Гор устидан қозонган ғалабасини ёдга олиб.
«Ўйлашимча, ушбу тизимни бекор қилиш керак. Уни ўтмишда қолдиришимизни истаган бўлардим», — деди Ҳиллари Клинтон.
Изоҳ (0)