Лондон шаҳридаги «Парсонс-Грин» метро бекатида портлаш юз берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз метрода юз берган портлашдан хабардормиз. Ходимларимиз ҳозир ҳодиса жойида», — дейилади шаҳар полициясининг Facebook’даги саҳифасида.
Ҳодиса жойида шифокорлар навбатчилик қилмоқда. Бир неча кишининг куйиш жароҳатини олгани айтилмоқда.
Метро бекатининг портлаш рўй берган қисми ёпиб қўйилган.
Изоҳ (0)