Британиянинг Метро газетаси «Парсонс Грин» метро бекатидаги вагонда портлаган контейнернинг суратини эълон қилди, деб хабар беради «РБК».
Хабарда айтилишича, сумкага жойлаштирилган пластик челак портлаши оқибатида метро вагонида тутун кўтарилган. Натижада йўловчилар саросимага тушиб қолган ва вагонни тарк эта бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон метросида портлаш юз бергани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)