Техасда рекорд миқёсдаги тошқинларни келтириб чиқарган «Харви» тўфони қурбонлари сони 80 кишидан ошди. Бу ҳақда штат губернатори Грег Эбботт маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Олдинроқ табиий офат оқибатида 70 киши ўлгани билдирилганди.
«Бизда 82 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар бор. Ҳозирда жойлардан ўлим ҳолатларининг барчаси тўфон билан боғлиқ эканлиги тасдиғини кутяпмиз», — таъкидлади губернатор.
Изоҳ (0)