Америкалик қўшиқчи Селена Гомес ўз Instagram’ида ёзда буйракни кўчириб ўтказиш операциясини бошдан кечиргани ҳақида гапириб берди, деб ёзади Afisha Daily. Унга ўз дугонаси донорлик қилган.
25 ёшли хонанда тери силининг бир турини бошидан ўтказгач, унинг буйраклари ишламай қолишни бошлаган. Қариндошларининг буйраклари тўғри келмаслиги маълум бўлгач, Селена дўстлари орасидан донор қидирган.
Охир-оқибат, операцияга унинг эски дўсти — актриса Франсиа Райса розилик билдирган.
Қўшиқчи сўнгги ойларда уни қўллаб-қувватлашгани учун қариндошлари ва шифокорларга миннатдорлик билдирди. Аммо энг илиқ сўзларни Селена ўз «опаси» деб атаган Райсага изҳор қилди.
Гомеснинг касаллиги ҳақида 2014 йилдаёқ маълум бўлган эди. Кейинги йил у кимёвий терапия курсидан ўтди, аммо натижа кутилгандек бўлиб чиқмади — тери сили ривожланишда давом этди. 2016 йилда Селена яна ўз концертлари ва альбоми устида ишлашни тўхтатиб туришга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)