Россия фуқаролигини қабул қилган франциялик актёр Жерар Депардье Facebook ижтимоий тармоғида шахсий аккаунтини очди. Бу ҳақда актёрнинг МДҲ ва Россиядаги вакили Юлия Мосманга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Жерар ўзини яхши ҳис қилмоқда, кўп ишламоқда ва турли маданий лойиҳаларда иштирок этишни давом эттирмоқда. У ўзининг шахсий аккаунтида ҳаётидаги энг қизиқарли ҳодисалар, жумладан саҳна ортидаги ҳолатлар ҳақида ҳам ҳикоя қилишни режалаштирмоқда», — дейди актёрнинг вакили.
Юлия Мосман Жерар Facebook’даги аккаунтини шахсан ўзи назорат қилишини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)