Россиянинг Биринчи каналида эфирга чиқадиган, Леонид Якубовичнинг «Мўъжизалар майдони» («Поле чудес») дастурининг тақдири маълум бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
Дастурни ишлаб чиқарувчи «ВИД» телекомпанияси уни узатувчилар билан шартномани узайтирди.
Шу тариқа, «Мўжизалар майдони» Биринчи каналда узатилишда давом этади.
Нашр эслатишича, аввалроқ Биринчи канал ва «ВИД» ўртасида бошқа бир дастур — «Мени кут» («Жди меня») борасидаги музокараларда қийинчиликлар юзага келган эди.
Изоҳ (0)