Тошкент вилояти «Турон» ахборот-кутубхона марказида Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 110 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар берди.
Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан «Халқ севган адиб» номли анжуман бўлиб ўтди. Унда шоир ва ёзувчилар, адабиётшунослар, марказ ходимлари ҳамда ўқувчилар иштирок этди. Маърузаларда адибнинг ҳаёти ва ижоди, асарларининг бугунги кун учун аҳамияти хусусида сўз борди.
Тадбир давомида Абдулла Қаҳҳор уй музейи томонидан кутубхонага адиб асарлари жамланган китоблар тўплами совға қилинди.
Изоҳ (0)