Hyperloop One компанияси истиқболда тўлақонли юқори тезликдаги йўллар пайдо бўлиши мумкин бўлган 10 минтақадан иборат рўйхатни эълон қилди. Унга АҚШ, Буюк Британия, Мексика, Ҳиндистон ва Канада минтақалари киритилган, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Engadget нашрига кўра, йўлларнинг узунлиги турлича бўлади: 355 километрдан тортиб (Бангалор — Ченнай) 1,1 минг километргача (Ченнай — Мумбай).
Танлов асосида саралаб олинган минтақалар энди ўзлари ҳақида маълумотларни тақдим этиши ва бунда Hyperloop йўлларининг қиймати ҳамда самардорлигига таъсир ўтказадиган омилларга эътибор қаратиши зарур.
Изоҳ (0)