Tesla асосчиси Илон Маск ҳайдовчисиз юк машинаси тақдимоти ва синов юришининг санасини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Tesla юк машинаси тақдимоти ва синов юриши 26 октябрда Калифорния штатининг Хоторн шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Бу маҳлуқ шахсан кўришга арзийди», — дея ёзув қолдирди Маск Twitter’даги саҳифасида.
Reuters манбаларига кўра, Tesla томонидан ишлаб чиқилган юк автомобили қўшимча қувватлантиришсиз 480 километргача юриши мумкин.
Изоҳ (0)