1,7 миллион аҳолига эга Бирлашган Араб амирликлари пойтахти Абу-Даби шундай ўлчамдаги 390 шаҳар орасида йўлларда тирбандлик камлиги бўйича мукофотли ўрин олди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, тиғиз пайт шаҳарда қатнов одатий пайтдагидан атиги 14 дақиқа кўпроқ вақт олади.
Ўтган йили эса бу кўрсаткич 6 фоизга камроқ эди. ТоmТоm Awards мутахассислари буни пойтахт аҳолиси сони ошгани билан изоҳлади.
Маълумот учун, ўтган йили Абу-Даби йўллар тирбандлигини камайтириш учун инфраструктурани ривожлантирилганлиги бўйича ҳам мукофотли ўринга эга бўлганди.
Изоҳ (0)