Mercedes-AMG ўзининг янги флагмани — компаниянинг 50 йиллигига бағишланган Project One гиперкарини тақдим этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Автомобиль гибрид бўлиб, 8 босқичли узатиш қутисига эга. 680 от кучига эга 1,6-литрли V6 двигатели билан жиҳозланган. Шунингдек, 4 та электр мотор ҳам бўлиб, улар F1 болидидаги каби бензин двигателига монтаж қилинган.
Гиперкар соатига 200 километр тезликка 6 сонияда чиқиши айтилмоқда, максимал тезлиги эса соатига 350 километрга тенг.
2019 йилдан ишлаб чиқариладиган автомобиль нархи 2,7 миллион евродан бошланади. Баҳоси қимматлигига қарамай, машинанинг барча нусхалари сотиб бўлинди.
Изоҳ (0)